"Бавария" Роббеннинг ўрнига супер футболчи топди

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар аргентиналик иқтидор эгасини футболчилик фаолиятини ҳадемай якунлайдиган Арьен Роббеннинг ўрнида кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Дибала ўтган ёз “Ювентус” билан амалдаги шартномасини 2022 йилга қадар узайтирган эди.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Серияда жами 17та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!