“Бавария” етакчилари сафга қайтди

 

“Бавария” жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти клуб ҳимоячиси Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Арьен Роббен жароҳатдан фориғ бўлганини маълум қилди.

Роббен ва Алаба “Кемницер” жамоасига қарши Германия Кубоги биринчи босқич учрашувида майдонга туша оладиган бўлди.

“Роббен ва Алаба жароҳатидан фориғ бўлди ва ўйинга тайёр. Албатта, дастлабки ўйинда улар асосий таркибда майдонга тушмайди, аммо иккинчи бўлимда ўйнай олади”, – деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Бавария” ва “Кемницер” ўртасидаги беллашув бугун, 12 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!