"Бавария" етакчиси "Боруссия Дортмунд"га қарши баҳсда ўйнамайди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес ярим ҳимоячи Арьен Роббеннинг Германия кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳсда иштирок этиш ёки этмаслиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Арьен Роббен ўз устида яхши ишламоқда ва ҳеч қандай оғриқ ҳис этмаяпти. Бироқ мен таваккал қила олмайман. Мен унинг ўзи билан гаплашдим. У ҳам майдонга тушишга эрталигини айтди. Шу боис, у эртага ўйнамайди”, – деб айтиб ўтди Хайнкес.

Маълумот учун, “Бавария” – “Боруссия” ўйини 20 декабр куни Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!