
"Бавария" ҳужумчиси "Гамбург" билан шартнома имзолади
Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Мануэль Винцхаймер фаолиятини “Гамбург”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра томонлар 2022 йилга қадар шартнома имзолашган.
Маълумот учун, 19 ёшли футболчи шу кунга қадар “Бавария”нинг ўсмирлар ва ёшлар жамоасида жами 87та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 75та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Комментарии