“Бавария” яна рақобатчиларини кучсизлантиришни бошлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт билан келишувга эришди. Бу ҳақда TZ нашри хабар бермоқда.

Бироқ ушбу трансфер бу йил эмас, балки, келгуси йили амалга ошиши кутилмоқда. Мюнхен клуби келгуси мавсум шартномаси ниҳоясига етадиган Франк Рибери ханда Арьен Роббенларнинг ўрнига айнан Брандтни таклиф этишни кўзлаган.

Брандтнинг ўзи эса бу мавсум жамоасини ўзгартириш ниятида эмаслигини. Боиси, 2018 йилда ўтказилган ЖЧда иштирок этмоқчи эканлигини айтиб ўтган эди.

Қайд этиш жоиз, немис ОАВ “Бавария”ни айнан ўз рақобатчиларидан футболчи олиб, уни кучсизлантириши борасида доимий равишда танқид қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!