"Байер"нинг асосий скаути "Бавария"га ўтиб кетди

Леверкузеннинг “Байер” клуби скаути Лоран Буссер энди фаолиятини “Бавария”да давом эттирадиган бўлди.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда 46 ёшли мутахассис мюнхенликларнинг таклифини қабул қилганлиги ҳақида клуб раҳбариятини ҳам огоҳлантирган.

Айтиш лозимки, Буссер ўз вақтида "Байер"га Кингсли Коман (“Бавария”) ҳамда Усмон Дембеле (“Барселона”) каби футболчилар хизматини таклиф этган. Таъкидлаш керакки, ушбу футболчилар ўша пайтда ҳозиргидек машҳур эмас эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!