Белотти супертаклифларни рад этди

 

 

Европанинг бир қатор грандлари 100 миллион еврога олишга ҳаракат қилаётган Андреа Белотти келаси мавсум ҳам "Торино"да тўп суришга ваъда берди.

- Мен Туринда қоламан, - деди Андреа Белотти. - "Торино" мухлислари хотижам бўлсин, келаси мавсум ҳам улар билан биргаман.

Жорий мавсумда Белотти жамоаси билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди ва унга 100 миллион евро миқдорида трансфер суммаси белгиланди.

Белотти А серияда 29 та учрашувда 24 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!