Бенитес "Наполи"га қайтиши мумкин

Англиянинг “Ньюкасль” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Il Mattino нашрининг тарқатган хабарига кўра, “Наполи” раҳбарияти испаниялик мутахассисни жамоага қайтариш йўлларини қидирмоқда. Бунга сабаб неаполликлар устози Маурицио Сарри ҳозирда “Челси” бош мураббийлигига асосий номзодлардан бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Бенитес “Наполи”ни 2013-2015 йилларда бошқарган ва клуб президенти Аурелио Де Лаурентис унинг бу вақт ичида ишларини юқори баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!