Биласизми? Бельгия терма жамоаси сўнгги 2 йилда илк бор мағлуб бўлди

Хабарингиз бор кеча Франция терма жамоаси ЖЧ-2018нинг илк ярим финал баҳсида Бельгияни 1:0 ҳисобида енгиб, финалга йўл олди.

Қизиғи шундаки, бельгияликлар сўнгги бор 2016 йилнинг 1 сентябрида Испанияга (1:0) мағлуб бўлишган ва шундан буён мағлубият нималигини билмай келишаётган эди. Аниқроғи, улар шундан сўнг ўтказилган 24та ўйиннинг 19тасида ғалаба қозониб, қолган 5тасида дуранг натижа қайд этишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия ЖЧ-2018 доирасида ҳам барча ўйинларда ғалаба қозониб келаётган эди. Францияга имкониятни бой берган бельгиялик футболчилар энди мусобақанинг 3-ўрни учун баҳсда Англия – Хорватия жуфтлигида мағлуб бўлган жамоа билан куч синашишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!