Биринчи лига: "Андижон" - "Цементчи" ПРЕВЬЮ

 

Бугун биринчи лиганинг 32-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мухлисларни шубҳасиз “Андижон” – “Цементчи” учрашуви катта ҳаяжон остида ушлаб турибди десак муболаға бўлмайди. Боиси олий лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз ўтиши тайин. Қувасойликлар ҳозиргача 29та ўйин ўтказиб, 70 очко жамғарган бўлса, “бургутлар” ҳисобида 62 очко мавжуд. Шунинг учун эртанги баҳсда Усмон Тошев шогирдлари қандай бўлмасин ўз майдонида чемпионат пешқадамини мағлуб этиб орадаги очколар фарқини қисқартириши лозим бўлади. Лекин Абдумалик Ҳакимов бошқарувидаги “Цементчи” ҳам қўл қовуштириб турмасли аниқ. Шундай экан якшанба куни мухлислар ҳақиқий “жанг”га гувоҳ бўлади. Ҳар холда ҳар икки жамоа футболчилари ҳам турнинг марказий ўйинига астойдил ҳозирлик кўраётганини билдирмоқда.

“Андижон”  рақиби “Цементчи” билан шу кунгача уч марта расмий учрашув ўтказган. Дастлаб 2003 йили олий лигада тўқнаш келган. Жамоаларнинг дастлабки учрашуви Қувасойда бўлган. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Иккинчи даврадаги баҳсда эса андижонликлар йирик – 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришган.
Ўйлаймизки, ўша учрашувлардаги таркиб ишқибозларни қизиқтирмасдан қолмайди. Шундай экан тарихга назар ташлаймиз.

13.04.2003 йил
Олий лига 4-тур
“Цементчи” – “Андижон” 2:1 (0:0)
Қувасой. “Цементчи” стадиони 5000 томошабин.
Ҳакам: Ғайрат Каримов, 8,6.
Голлар: Сейран Гафаров, 74 – 0:1. Тимур Ҳамидов, 78 – 1:1. Тимур Ҳамидов, 82 – 2:1.
“Цементчи”: Андрей Бакланов, Тимур Ҳамидов, Лутфулло Ҳайдаров, Эркин Аҳмедов (Ғайрат Раимжонов, 89), Азиз Мамажонов ( Игорь Буров, 55), Суҳроб Солоҳитдинов, Абдумалик Ҳакимов, Олег Буров, Альфред Зокиров, Денис Копадзе (Ёдгор Акбаров, 70), Мурод Исмоилов.
“Андижон”: Қобилжон Олимжонов, Шерзод Шарипов, Андрей Захаров (Нурали Нуруллаев, 76), Рустам Қурбонбоев, Игорь Кичигин, Павел Зотов, Афзал Азизов, Сейран Гафаров, Асқар Жадигеров (Санжар Асқаралиев, 24), Фарид Хабибуллин, Ильнур Хазигалиев (Станислав Борисенко, 64).
Огоҳлантиришлар: Ильнур Хазигалиев, 16. Эркин Аҳмедов, 30. Фарид Хабибуллин, 70. Андрей Бакланов, 86.

17.10.2003 йил
Олий лига 27-тур
“Андижон” – “Цементчи” 4:0 (1:0).
Андижон. “Наврўз” стадиони 7000 томошабин.
Ҳакам: Арслон Ҳотамов, 8,4.
Голлар: Бахтиёр Ҳамидуллаев, 32. Рустам Қурбонбоев, 57. Вадим Котельников, 65. Бахтиёр Ҳамидуллаев, 67.
“Андижон”: Борис Белошапка, Шерзод Шарипов, Маъруф Пўлатов (Павел Зотов, 77), Рустам Қурбонбоев, Афзал Азизов, Сейран Гафаров, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Вадим Котельников, Ильнур Хазигалиев (Станислав Борисенко, 83), Қаҳрамон Абдуқодиров (Исроил Турсунов, 58), Санжар Асқаралиев.
“Цементчи”: Ғайрат Ҳасанов, Ғайрат Раимжонов, Лутфулло Ҳайдаров, Илҳом Зайлобиддинов, Эркин Аҳмедов, Суҳроб Солоҳитдинов, Абдумалик Ҳакимов, Арслон Толипов (Денис Копадзе, 29), Альфред Зокиров (Сергей Радкевич, 77), Мурод Исмоилов, Якуб Меметов (Олег Буров, 46).
Огоҳлантириш: Ильнур Хазигалиев, 82.


“Цементчи” таркибида харакат қилган Абдумалик Ҳакимовнинг орадан 14 йил вақт ўтиб, жамоа бош мураббийи сифатида ишлаши ҳам эътиборга моликдир.

Дарвоқе, ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашуви қувасойликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топганди.
Учрашувнинг 28-дақиқаси ўтиб бораётганида Раҳматилло Мелибоев пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очганди. Мазкур гол ўйинда ягоналигича қолганди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!