Биринчи лига. "Андижон" жамоаси "Лаби Ҳовуз"да!

 

Усмон Тошев шогирдлари 3 октябрь куни Муборакнинг «Машъал-2» жамоасига қарши ўйнайди.

Шу сабабли «Андижон» кечадан  куннинг иккинчи ярмида Тошкент томон йўлга чиқди ва кечки пайт поездда Бухоро томон отланган жамоамиз аъзолари кеча эрталаб 07:00 да манзилга соғ-саломат етиб келдилар. Шахардаги «Лаби Ховуз» мехмонхонаси «Андижон» клубининг бошпанасига айланди.

Кеча кечки пайт футболчилар машғулот ўтказдилар. Андижонликларнинг навбатдаги ўйини 6 октябрь куни Бухорода «Нурафшон»га қарши кечади. «Машъал-2» Муборак жамоаси хисобланади. Географик жихатдан Бухоро билан Муборакнинг оралиқ масофаси яқин жойлашгани сабабли хам жамоамиз Бухородаги «Лаби Ховуз» мехмонхонасида тўхташди ва бу ерда бир неча кун мобайнида бўладилар.

Айни пайтда барча эътибор бугунги «Машъал-2» жамоасига қарши бўладиган учрашувга қаратилган. Футболчилар жуда яхши кайфиятда, уларнинг хар бири сафардаги учрашувларда фақат ғалаба хакида ўйламоқдалар. Ишонамизки, «Андижон» ушбу сафардан кўзланган мақсадига албатта эриша оладилар, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!