Боатенг "Бавария"да қолишга қарор қилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг янги мавсумда ҳам жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра кеча “Бавария” футболчилари машғулот ўтказишган ва шундан сўнг янги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг ҳам таништирув маъросими бўлиб ўтган. Тадбирда яқиндагина “Реал”дан кўчиб ўтган Хамес Родригес ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Германия терма жамоаси аъзоси мавсумлар оралиғида инглиз клубларидан бирига ўтиб кетиши борасида хабарлар тарқалган эди. Ўшанда футболчи жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ўтган мавсумда унинг ўрнига асосан ҳимоя марказида Матс Хуммельс ва Хави Мартинесларнинг хизматларидан фойдаланганлиги сабаб ушбу қарорга келгани айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!