"Boxing Day": "Лестер" меҳмонда "Мидлсбро"ни енголмади

Бугун Англия Премьер Лигаси 20-тури доирасидан ўрин олган баҳсларга старт берилди. 

"Boxing Day" кунлари доирасидан ўрин олган ушбу турнинг илк учрашувида "Мидлсбро" ўз майдонида Клаудио Раньери бошқарувидаги "Лестер"ни қабул қилди. 

Қизиқарли тарзда кечган ушбу баҳсда эса томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Мидлсбро – Лестер 0:0

Мидлсбро – Гьюзан, Гибсон, Фабио, Барраган (Френд, 34), Чемберс, де Рон, Клейтон, Рамирес, Форшоу (Лидбиттер, 89), Траоре (Даунинг, 80), Негредо.

Лестер –    Шмейхель, Симпсон, Фукс, Морган, Хут, Амарти, Менди (Олбрайтон, 83), Кинг, Марез (Муса, 71), Окадзаки (Грэй, 74), Ульоа.

Огоҳлантириш: Рамирес (26), Гибсон (43), Клейтон (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!