Бразилиялик мухлислар терма жамоа футболчисини оиласига қўшиб ҳақорат қилишди. У қайси футболчи эди?

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фернандиньо маҳаллий ишқибозларнинг жиддий танқидига учрамоқда.

Globo нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик мухлислар ушбу футболчини Бельгияга (2:1) қарши ўйиндаги мағлубиятнинг асосий сабабчиси деб ҳисоблашмоқда ва уни оиласига қўшиб ҳақорат қилишмоқда.

Ўз навбатида мамлакат футбол конфедерацияси футболчини мухлисларнинг ушбу кескин танқидларига эътибор бермасликка чақириб, уни қўллаб-қувватламоқда.

Бразильские фанаты оскорбили игрока национальной команды

Эслатиб ўтамиз, айнан Фернандиньо Бельгияга қарши ўйинда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!