Бундеслига. "Боруссия Д" бир киши кам бўлиб "Хоффенхайм" билан дуранг ўйнади ва 5-ўринга тушиб кетди

 

Германия чемпионати 15-турида "Боруссия Д" жамоаси сафарда "Хоффенхайм" меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Учрашувнинг 3-дақиқасида Ут ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқада Марио Гётце ҳисобни тенглаштирди. 20-дақиқада мезбонлар яна олдинга чиқиб олди. 

41-дақиқада Марко Ройс иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. 48-дақиқада эса Обамеянг жарима зарбасидан гол уриб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. 

Хоффенхайм-1899 – Боруссия Д 2:2 (2:1, 0:1)

Голлар: 1:0 – 3 Ут, 1:1 – 11 Гетце, 2:1 – 20 Вагнер, 2:2 – 48 Обамеянг.

Хоффенхайм-1899 – Бауманн, Зюле, Фогт, Хюбнер, Руди, Кадержабек, Толян, Демирбай (Атик, 61), Амири, Ут (Крамарич, 58), Вагнер.

Боруссия Д – Вайденфеллер, Гинтер, Бендер, Бартра, Пулишич (Рамос, 83), Вайгль, Гетце, Шмельцер, Дембеле (Мор, 69), Ройс, Обамеянг (Мерино, 90).

Огоҳлантиришлар: Ройс (9), Бартра (27), Зюле (30), Хюбнер (39), Демирбай (58), Фогт (86), Руди (86).

Четлатиш: Ройс (41).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!