“Бунёдкор” – “Нефтчи”. Имкониятлар қандай?

Хабар бериб ўтганимиздек бугун чемпионатнинг навбатдаги тури старт олади. Унда “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур ўйиннинг аҳамияти ҳар икки клуб учун жуда муҳим ҳисобланади. “Қалдирғочлар” юқори ўринлар учун курашаётган бўлса, фарғоналиклар олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқдалар. Айни пайтда Миржалол Қосимов жамоаси 32 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари эса 13 очко билан 15-поғонани банд этишган.

Бугун олий лигада яна мураббий ўзгариши мумкин ёхуд Вадим Абрамов қандай мураббий?

“Бунёдкор” иккинчи даврада мағлубиятга учрамаяпти. “Нефтчи” эса ғалаба нима эканлигини билмай келмоқда.

Қизиқ томони шундаки, “Нефтчи” олий лига-2017да сафарда бир бор зафар қучган. У ҳам бўлса, “Сўғдиёна” устидан. “Бунёдкор” эса ўз майдонида фақатгина бир марта 3 очкодан махрум бўлган. У ҳам бўлса “Қизилқум”нинг тарихий ғалабаси.

Юқоридаги сабабларни инобатга оладиган бўлсак бугун бизни ажойиб беллашув кутиб турибди. Қолаверса, “қалдирғочлар”га қарши баҳс Вадим Абрамов учун сўнгги имконият бўлади. Кўрамиз, Карленович бу имкониятдан қандай фойдаланади?

SPORTS.uz тахмини: “Бунёдкор” – “Нефтчи” 55-45 мезбонлар битта тўп фарқи билан зафар қучишади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!