“Бунёдкор” Эронда қандай ўйнаган?

Эртага “Бунёдкор жамоаси Эронда ОЧЛ 4-тури доирасида “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади. Шу муносабати билан эса биз бугун “қалдирғочлар”нинг Эронга қилган олдинги сафарлари ва улардаги натижаларни эслашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

>>Легионерларимиз ҳафта давомида. 1 қисм

>>Бу мавсум авотогол муаллифи бўлган 10 нафар юлдуз футболчи

>>Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

2008 йил

“Сепахон” 1 –1 “Бунёдкор”

“Сайпа” 2 – 2 “Бунёдкор”

2008 йилда “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛда дебют қилади. Муусобақадаги илк иштирокидаёқ ярим финалга чиққан “қалдирғочлар” ўша йили икки марта Эронга сафар уюштирган эди. Гуруҳ босқичида “Сепахон” билан куч синашган “Бунёдкор” Гочкули Гочкулиевинг голи эвазига мезбонлар билан дуранг ўйнаган бўлса, чорак финалда “Сайпа” тошкентликлар билан куч синашган. Эронда кечган дастлабки ўйинда “юлдузли” таркибга эга бўлган “Бунёдкор” Хосе Луис Вилльануэва хамда Ривалдонинг голлари сабаб, “Сайпа” билан дурангга имзол чекилишига сабабчи бўлган эдилар. Тошкентдаги баҳсда эса “Бунёдкор” форсларга заррача имконият қолдирмаган – 5:1.

>>“Атлетико” ва яна 5 та Роналдунинг Ла лигадаги севимли жамоалари

2009 йил

“Сепахон” 0–1 “Бунёдкор”

“Персеполис” 0–1 “Бунёдкор”

2009 йилда ҳам “Бунёдкор” Эронга икки бор сафар уюштирган эди. Даставвал, гуруҳ босқичида “Сепахон” маайдонидан  Темур Кападзенинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган бўлса, 1/8 финалда “Персеполис” клуби мухлисларга тўла “Озоди” стадионида маҳф этилган эди. Бу сафар голни Ривалдо пенальтидан киритгани кўпчилик мухлисларимизнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

>>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

2010 йил

“Зоб Аҳан” 3–0 “Бунёдкор”

Таркибида Денилсони бор бўлган “Бунёдкор” 2010 йилга келиб Эрондаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди. “Зоб Аҳан” Хусайни Фаримани, Гази ва Халатбориларнинг голлари эвазига “қалдирғочлар”нинг “патини битталаб юлган” эди.

2011 йил

“Персеполис” 1 – 3 “Бунёдкор”

“Сепахон” 3 – 1 “Бунёдкор”

Гуруҳ босқичида “Персеполис” билан баҳс олиб борган “Бунёдкор” Техрондаги беллашувда Ҳайрулла Каримов, Анвар Ражабов ва Виктор Карпенколар томонидан киритилган 3 та голга мезбонлар бир бора жавоб қайтарган эдилар.

1/8 финалда эса “Сепахон”га тўқнаш келган Миржалол Қосимов жамоаси турнирдаги юришини айнан ушбу босқичда якунлашга мажбур бўлган эди. Боиси, “қалдирғочлар” Исфахондаги бир учрашувдан иборат бўлган қарама-қаршиликда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган эдилар.

2012 ва 2013 йилларда “Бунёдкор” Шарқ минтақасида иштирок этган

2014 йил

“Фулад” 1 – 0 “Бунёдкор”

Таркибида Рашидов хамда Пишури бўлган “Бунёдкор” гуруҳ босқичида “Фулад” билан кураш олиб боради. Тошкентдаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Эрондаги ўйинда мезбонлар минимал ҳисобда устун келган.

2015 йил

“Персеполис” 2 – 1 “Бунёдкор”

Бундан икки йил илгари гуруҳ босқичида амалда ҳеч нимани хал этмаган сўнгги турда Сергей Лушчан бошчилигидаги “Бунёдкор” клуби “Персеполис” меҳмони бўлиб, 1–2 ҳисобида имкониятни бой беради. Нури 49-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Сардор Рашидов жавоб тўпини киритади, Аммо учрашув якунида Обид Жўрабоев ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўяди – 2:1.

2016 йил

“Зоб Аҳан” 5–2 “Бунёдкор”

“Бунёдкор” айнан ўша баҳсга қадар бирорта ўйинда ОЧЛда ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқмаган эди. 5 апрель санасида бўлиб ўтган беллашувда эса исфахонликлар Мурод Зухуров дарвозасини 5 бор ишғол этади. “Қалдирғочлар” эса бунча голга бор-йўғри икки бор жавоб қайтаришади.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!