"Челси" Россия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ЦСКА ҳимоячиси Марио Фернандесга қизиқиш билдира бошлади.

Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 28 ёшли футболчи учун “Наполи” билан рақобатлашишга тайёр. Ушбу трансфер эса 27 млл еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Фернандес асли бразилиялик ҳисобланади. Аммо, узоқ йиллар давомида рус клубида тўп сургач у Россия терма жамоасига жалб этилди.

Марио Фернандес ЦСКА шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 224та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 37та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!