"Челси" Террининг ўрнига ҳимоячи топди

Лондоннинг "Челси" клуби Жон Террининг ўрнига ҳимоячи топишга муваффақ бўлди. Олинган маълумотларга кўра, "кўклар" "Мидлесбро"нинг 23 ёшли ҳимоячиси Бен Гибсонни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Антонио Конте марказий ҳимоячи учун 33 млн Евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган. Ушбу трансфер ёзда амалга ошиши кутилмоқда.

Гибсон Премьер-лигада 201та учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, у "Мидлесбро"нинг Чемпионшипдан АПЛга кўтарилишига ҳам ўз хиссасини қўшган.

Эслатиб ўтамиз, Жон Террининг "Челси" билан шартномаси ёзда ўз якунига етади ва футболчи кўкларни бутунлай тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!