"Челси" трансфернинг сўнгги кунида 3та йирик харидни амалга оширмоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансферлар якунлангунича яна 3та футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Tecno

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра жамоа бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбариятининг суст странсфер сиёсатидан норози. Италиялик мутахассис таркибни кучайтиришни истамоқда.

Унга кўра “аристократллар” ёзги трансфернинг сўнгги кунида  «Лестер» ярим ҳимоячиси Дэниэл Дринкуотерни, «Эвертон» хавбеки Росс Барклини ва «Суонси» ҳужумчиси Фернандо Льорентеларни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” “Бавария” ҳимоячиси Рафиньяни ҳам сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию