Дания ҳам Россия мундиалида иштирок этади

Кеча УEФАдан ЖЧ-2018 да иштирок этувчи сўнгги жамоа номи маълум бўлди. Ирландия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинида данияликлар 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва 2018 йил Россия майдонларида ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

ЖЧ-2018 саралаши. Ўтиш ўйини.  Жавоб баҳси

Ирландия – Дания 1:5 (1:2, 0:3)

Голлар: 1:0 – 6 Даффи, 1:1 – 29, автогол Кристи, 1:2 – 32 Эриксен, 1:3 – 63 Эриксен, 1:4 – 73 Эриксен, 1:5 – 90, пенальти Бендтнер.

Ирландия – Рэндолф, Кларк (Лонг, 71), Даффи, Уорд, Кристи, Мейлер (Хулахан, 46), Макклейн, Брэйди, Хендрик, Артер (Макгиди, 46), Мерфи.

Дания – Шмейхель, Кьер, Бьелланд, Кристенсен, Ларсен (Анкерсен, 54), Дилэйни, Квист, Эриксен, Систо, Поульсен (Корнелиус, 70), Йоргенсен (Бендтнер, 84).

Биринчи ўйин: 0-0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!