Дарко Станоевич "Сурхон" аъзосига айланишга яқин турибди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Сурхон" жамоаси ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган. Клуб ўз таркибини яна бир легионер футболчи билан кучайтиришни режалаштирган.

Ўтган мавсумда "Навбаҳор" жамоасида ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган сербиялик тажрибали химоячи Дарко Станоевич ҳам тез кунларда "Сурхон" жамоаси машғулотларига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда ушбу футболчи билан музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!