Давид Луис "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди

CHERY AUTO

Асосий таркибдаги ўрнини йўқотган  “Челси” ҳимоячиси Давид Луис кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа клуб сафига ўтиб кетиши мумкин.

Tecno

Express  нашрининг маълум қилишича Мюнхеннинг “Бавария” клуби ушбу ҳолатдан унумли фойдаланиб, бразилиялик тажрибали ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Немис гранди яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида “аристократлар”га бу борада расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Давид Луис сўнгги марта 28 октябрь куни премьер-лиганинг 10-турида “Борнмут”га қарши баҳсда иштирок этган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию