Давид Луис: “Челси”да бахтиёрман

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Давид Луис амалдаги клубида бахтиёр эканини ва ҳеч қаерга кетиш нияти йўқ эканини айтди.

Tecno

“Челси”га бу ерда қолиш учун келганман. Париждан Лондонга қайтганда чемпион бўлиш истаги бор эди, бу ерда бахтиёрман. Маурицио Саррининг фалсафаси менга ёқади. Биз юқори ўйнаймиз, тўпни назорат қиламиз, техника билан ўйнаймиз.

Сарри ҳар куни ҳаммага ёрдам беришга уринмоқда. Унинг фалсафасига киришиб олиш учун бизга имконяит беряпти. Мени яхши биласизлар – мен бахтли бўлишни ва ҳаётдан завқ олишни яхши кўраман”, – деди Давид Луис.

Ўтган мавсумда бразилиялик 31 ёшли футболчи АПЛнинг 10 учрашувида майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию