Де Лаурентис Монте Карлода спектакл қўйилганига шама қилди

Италиянинг "Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Чемпионлар Лигаси қуръа ташлаш маросимидан сўнг маросим натижаларидан қониқмаганлагини маълум қилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

- Мен УЕФАнинг қандай мантиққа асосланганини тушунмадим. Чемпионлар Лигаси финалчиси қандай қилиб учинчи саватга тушиб қолиши мумкин? 

Бу қуръа дастидан доим баҳслашаман. Улар Монте Карлода фақат спектакль уюштиришади! Гуруҳимиз албатта қийин. Аммо кучли рақибларга қарши тўп суриб кейинги босқичга чиқишнинг ҳам алоҳида гашти бор.

Қайд этиш лозим, неаполликлар гуруҳ босқичида "Ливерпуль"дан ташқари ПСЖ ва "Црвена Звезда" каби жамоалар билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!