Деле Алли "Тоттенхэм"да ҳафтасига 100 минг фунт маош олмоқчи

“Тоттенхэм” клуби ва Англия терма жамоаси иқтидорли футболчиси Деле Алли жамоа раҳбарияти билан янги шартнома бўйича музокаралар ўтказмоқда. Унга кўра, футболчи ҳафтасига 100 минг фунт (тах. 113 минг евро) олишни хоҳламоқда, дея хабар беради The Sun нашри.

Агар келишув имзоланадиган бўлса, у “тақачилар”нинг энг кўп маош олувчи футболчи Гарри Кейн ва Уго Льорис қаторига қўшилади. Бўлмаса, у Европанинг бошқа бирорта гранд жамоасига ўтиб кетиши мумкин.

Ўтган йили 21 ёшли футболчи клуб билан келишувини 2022 йилгача узайтирган эди. Унга кўра, Алли ҳафтасига 45 минг евро маош олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!