Делофеу “Милан” билан хайрлашди
Мавсумнинг иккинчи ярмини Италиянинг “Милан” клубида ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи Херард Делофеу “россонерилар” билан хайрлашди.
“Мавсум тугади. Мен “Милан”да қувончга тўлдим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига ва муҳаббатига сазовор бўлдим. Шунингдек, жамоадагилар билан ажойиб муносабат ўрнатдим. Барчаси учун чин юракдан миннатдорман”, - деб ёзади испаниялик футболчи ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.
Маълумот учун, Делофеу мавсумнинг иккинчи ярмида А Сериянинг жами 17та турида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар