Дембеле ва Дибаланинг голлари ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарлик қилмоқда

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-турида киритилган энг чиройли голга номзодларни эълон қилди.

Унга кўра "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг “Хоффенхайм”га, "Барселона" вингери Усмон Дембеленинг “Тоттенхэм”га, "Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекирнинг “Шахтёр”га ҳамда "Ювентус" форварди Пауло Дибаланинг “Янг Бойз”га киритган голлари ушбу номга даъвогарлик қилмоқда.

Ҳафтанинг энг чиройли голига овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!