Денис Истомин муҳим учрашувга тайёргарлик кўрмоқда

 

Дунёнинг энг кучли ракетка усталари иштирок этаётган Бирлашган Араб Амирликларидаги "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2017" турнирида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин асосий тўр учрашувига ҳозирлик кўрмоқда.

Мукофот жамғармаси 2858530 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг саралаш беллашувлари австралиялик Алексей Попиринни 6:4, 6:0 ва австриялик Мартон Фуксовични 6:1, 7:6 ҳисобида мағлуб этган ҳамюртимиз асосий тўрга чиқди.

Денис Истомин асосий тўр баҳсини бир неча соатдан сўнг голландиялик Робин Хасега қарши ўтказади. Бунгача ҳар икки теннисчи ўзаро икки маротаба тўқнаш келган ва учрашув европалик ракетка устаси фойдасига ҳал бўлган.

Бугунги учрашувларда қуйидаги теннисчилар ҳам кортга чиқади:

Михаил Южний (Россия) — Евгений Донской (Россия, Q)

Флориан Майер (Германия) — Фернандо Вердаско (Испания)

Дамир Джумхур (Босния ва Герцеговина) — Станислас Вавринка (Швейцария, 2)

Мариуш Копил (Руминия, Q) — Ян-Леннард Штруфф (Германия)

Даниэль Эванс (Буюк Британия) — Дастин Браун (Германия)

Адам Павлашек (Чехия, LD) — Люка Пуи (Франция, 7)

Умар Ал-Авади (БАА, WC) — Даниил Медведев (Россия)

Энди Маррей (Буюк Британия, 1) — Малек Жазири (Тунис)

Томаш Бердих (Чехия, 5) — Лукаш Росол (Чехия, Q)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!