Денис Истомин навбатдаги босқичда болгариялик Григор Димитров билан баҳслашади

 

Бу йилги Австралия очиқ чемпионатида сенсацион натижаларни қайд этаётган ҳамюртимиз Денис Истоминнинг турнинг тўртинчи босқичидаги рақиби номи маълум бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, навбатдаги босқичда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчисига Григор Димитров (Болгария) ҳамда Ришар Гаске (Франция) қарама-қаршилиги ғолиби рўбарў келиши кўзда тутилган эди.

Бироз аввал якунига етган бу баҳсда болгариялик теннис устаси қийинчиликсиз 6/3, 6/2, 6/4 ҳисобида рақибини мағлуб этди. ATP рейтингига кўра 15 ўринни эгаллаб турган Григор Димитров кейинги учрашувни ўзбекистонлик Денис Истоминга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!