Депай Моуриньюдан ўзини қўйиб юборишни сўради

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Мемфис Депай жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюдан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишни сўради. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, голландиялик футболчи бу мавсум премьер-лигада бор йўғи 20 дақиқа ҳаракат қилган ҳолос. Бу ҳолат эса ўз навбатида Депайни қониқтирмаяпти. Аввалроқ 22 ёшли форварднинг хизматларига “Эвертон” жамоаси жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Депай “Манчестер Юнайтед” сафига 2015 йилда 25 миллион фунт эвазига “Аякс”дан келиб қўшилган ва “қизил иблислар” билан 4 йиллик шартномаг имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!