"Динамо" Тошкентда "Металлург" ва "Бунёдкор"га қарши ўйнайди

Келаётган мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган “Динамо” жамоаси 22 январь кунидан янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги 3-ўқув машғулот йиғинини бошлади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, “Динамо”чилар иккинчи йиғин доирасида 5-18 январь кунлари Самарқандда машғулотларни ўтказган эди. 22 январдан навбатдаги тайёргарликка киришган самарқандликлар бугун Тошкентга келишади.

Тайёргарлик режаси доирасида 25 январь куни дастлабки назорат учрашуви пойтахтда Суперлига вакили Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказилади. 26 январь куни эса “Динамо” Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши баҳсга майдонга тушади. Шунингдек, 31 январь куни ҳам пойтахтда назорат баҳси режа қилинган, рақиб тез орада маълум бўлади.

Режа доирасидаги учинчи йиғин 4 февраль кунигача давом этиб, сўнг таркибдаги футболчиларга яна икки кун дам берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!