Дракслер қанча яширмасин барибир унинг сирлари очилди

 
 
"Вольфсбург"дан ПСЖга ўтган германиялик моҳир футболчи Юлиан Дракслер трансфер маълумотларини қанча яширишга уринмасин барибир сирлари очилди.
 
Аниқланган маълумотларга қараганда, ПСЖ 23 ёшли футболчини қўлга киритиш учун аввал айтилганидек 36 миллион евро эмас, балки 42 миллион тўлаган экан. Агар Дракслер ПСЖга муваффақият келтирса немис клуби яна 6 миллион еврони бонус сифатида олади.
 
Бундан ташқари, французлар билан тўрт ярим йиллик шартнома имзолаган Юлиан ҳафтасига 850 минг евро маош олади ва бу йилиги 10 миллион евродан ошиб кетади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!