Дракслер ёзда "Барселона"га ўтишни хоҳлаган эди...

Франциянинг ПСЖ клуби хавбеки Юлиан Дракслер ортда қолган ёзги трансферлар даврида “Барселона”га ўтиш истагини билдирган.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Неймарни сотиб юборишгач, айнан германиялик футболчига қизиқиш билдиришган. Бироқ, бу борада парижликларга расмий таклиф билан чиқишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Дракслер ПСЖга  жорий йилнинг январида “Вольфсбург” клубидан келиб қўшилган эди. 23 ёшли футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!