Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари терма жамоаси эълон қилинди
Ads
 
 
Франциянинг L'Equipe нашри 21 ёшгача бўлган жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан таркиб топган рамзи терма жамоа тузди.
 
Энг қизиғи, ушбу рўйхатга Англия ва Франция футболи келажаги сифатида эътироф этилаётган "Манчестер Юнайтед"нинг истеъдодли ўйинчилари - Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяль, "Челси"га тегишли бўлган ва бошқа жамоаларда ижарада тўп сураётган Андрес Кристенсен ва Натан Аке каби чарм тўп усталари кира олмади.
 
Кўпчилик мутахассислар бугунги кунда дунёнинг энг яхши ёш ўйинчиси, деб бразилиялик Габриэль Жезусни тан олмоқда. 19 ёшли футболчи "Палмейрас"нинг мамлакат чемпиони, Бразилия олимпия терма жамоасини Олимпия ўйинлари ғолиби бўлишига катта ҳисса қўшди, ёш бўлишига қарамай, Бразилия миллий терма жамоаси асосий таркибига кира олди.
 
Шунингдек, "Боруссия" жамоасида юқори савияли ўйин кўрсатаётган Усмон Дембеле ҳам мутахассислар томонидан юқори баҳога сазовор бўлмоқда.
 
L'Equipe нашри мутахассислар тузган ёш футболчиларнинг рамзий терма жамоаси эса қуйидагича кўриниш олди: