ЕЧЛнинг ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувларига якун ясалди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисига номзодларни эълон қилди. Унга кўра Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Милан Павков ("Црвена Звезда"), Риёд Махрез ("Манчестер Сити") ва Карим Бензема ("Реал") каби футболчилар ушбу номга сазовор бўлиш учун даъвогарлик қилишмоқда.

Таъкидлаш керакки, Бензема, Кейн ва Павков ушбу тур ўз ҳисобларига дубль расмийлаштиришган бўлишса, Махрез 1та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ҳафта футболчисини аниқлаш бўйича сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!