Эль-Шаарави мавсумни АПЛда якунлаши мумкин

Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави “бўрилар” сафини тарк этишга яқин турибди.

Rai Sport тарқатган хабарларга қараганда 25 ёшли италиялик футболчига Англия премьер-лигаси жамоларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Ўз навбатида “Рома” ҳам катта маош эвазига ушбу футболчини жамоада ушлаб турмоқчи эмас.

Маълумот учун, Эль-Шаарави жорий мавсум А Серияда жами 17та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!