Элдор Шомуродов жамоасига Валерий Карпин бош мураббий бўлди

Россиянинг “Ростов” клуби бош мураббий борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Россия нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, 2009-2012 ва 2012-2014 йиллар Москванинг “Спартак” клубини бошқарган Валерий Карпин энди “Ростов” устозига айланди. Буни клуби президенти Арташес Арутюнянц маълум қилган.

- Бу “Ростов” билан мақсадга эришмоқчи бўлган тажрибали, ажралиб турадиган мураббий. Биз унга омад ва келажакда ғалабалар тилаб қоламиз, - дейди Арутюнянц.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!