Эммануэль Адебайор: Футболчилар ундан норози эди

"Манчестер Сити" собиқ хужумчиси Эммануэль Адебайор хозирда "Зенит" клуби мураббийи Роберто Манчини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

-Манчини кийим алмаштириш хонасини ҳеч қандай назорат қилмасди. Шуни айтиб ўтишим мумкинки 25 футболчи ундан норози эди. У хаёт давомида жуда зўр футболчи эди, аммо мурабийликга у ярамайди. Ҳар қандай жамоада мураббийликни бошлаганда у 40 футболчи сотиб олади. Эслаб кўринг Манчинидан сўнг Моуриньо "Интер"нинг устозига айланди ва унинг қўлида 40 футболчи бор эди.

Манчини "Сити"ни бошқаришни бошлаганида у дунё миқиёсидаги 5 энг зўр футболчиларни, айнан Жеко, Балотелли, Тевес ва Агуэроларини сотиб олганди. Агар у менга ўша даврда"шахарликлар" сафидан кетишимни сўраганида мен кетардим, аммо Манчини мен унга кераклигимни таъкидлаганди.

Учрашувларда ўзимни яхши кўрсатиб, рақиб дарвозасини ишғол этган бўлсамда, мураббий менга менинг харакатларимдан қониқмаганимни айтарди. Футболчилар ундан норози эди, -дейди Адебайор Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!