Энди Касильясга ҳеч ким етолмайди

 

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки учрашуви "Порту" дарвозабони Икер Касильясни "Кўҳна қитъа"нинг рекордчисига айлантирди.

"Ювентус"га қарши Португалияда ўтказилган учрашув Икер Касильяс учун Европа чемпионлар лигаси плей-оффидаги 16-мавсум сифатида қайд этилди. Ҳали жаҳон футболида ҳеч қайси футболчи плей-офф беллашувларида 16 мавсум иштирок этмаган.

Икер Касильяс Европа чемпионлар лигаси плей-оффидаги аввалги 15 мавсумни "Реал" дарвозаси сифатида ўтказган. Фаолиятини якунлаган Райан Гиггз ва Рауль эса ушбу нуфузли турнирнинг плей-оффларида 15 мавсум тўп сурган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!