Энди Кэрролл "Ньюкасль"га қайтиши мумкин

"Вест Хэм" клуби ҳужумчиси Энди Кэрролл ёзги трансферлар мавсумида собиқ жамоаси "Ньюкасл"га қайтиши кутилмоқда.

The Mirror нашрининг ёзишича, "қарғалар" инглиз футболчисини мавсум охирига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. Кэрролл "Ньюкасл"да 2005-2011 йилларда тўп сурган.

Ҳозирда "Вест Хэм"да ўйин амалиёти берилмаётган Кэрролл қишда Хитой клубларидан бирига ўтиб кетиши мумкин эди, аммо трансфер амалга оширилмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!