Эртага “Насаф-2” – “Андижон” учрашуви бўлади

 

Эртага 7 июн чоршанба куни Ўзбекистон Биринчилиги 14-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бу турда “Насаф-2” Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Насаф” футбол мактаби майдонида соат 17:30да бошланади.

Ушбу баҳсни Олим Толибжонов бошқаради. Қанотларда унга гулистонлик ҳакамлар Атхам Суннатов ва Тўрабек Суюновлар ёрдам беришади. Учрашув захира ҳаками этиб, Зуфар Элибоев тайинланган, Қарши шаҳридан. Мазкур ўйинда ҳакамлар ишини Хушвакт Мухтаров назорат қилади. Самарқанд шаҳридан.

Ўзбекистон Биринчилиги, 14-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Андижон” (Андижон)

07.06.2017. “Насаф” ФМ майдони. 17:30да

Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Атхам Суннатов, Тўрабек Суюнов (иккаласи ҳам Гулистондан)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Хушвакт Мухтаров (Самарқанд)

Ўтган 13-турда Нурали Султонов қўл остидаги “Насаф-2” жамоаси Фарғонанинг “Истиқлол”ини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қаршиликлар айни пайтда 13 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турибди.

Рақиб, “Андижон” жамоаси эса ўтган турда “Сурхон” билан баҳс юритди ва 2:2 ҳисбидаги дуранг натижани қайд этди. 28 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб туришибди. “Андижон” таркибида жиддий йўқотишлар бор, ўтган турда уларнинг тўрт нафар аъзоси, ўйиндан четлатилган эди. Бу ўйинчилар қаршиликлар билан бўладиган ўйинда майдонга туша олишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!