ФИФА Покистон футбол федерацияси фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйди

CHERY AUTO

Халқаро футбол ташкилоти (ФИФА) Покистон футбол федерацияси аъзолигини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича бунга мамлакат футбол федерациясининг ишларига учинчи томонларнинг аралашуви сабаб бўлган.

Tecno

Шу тариқа Покистон клублари ва терма жамоалари барча халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Маълум бўлишича, Покистон футбол федерациясининг офиси ва ҳисоб рақамлари ҳалигача суд томонидан тайинланган бошқарувчининг назорати остида қолмоқда. Бу эса ФИФА қонунларида белгиланган учинчи томон таъсирисиз бошқариш қоидасининг бузилишига сабаб бўлди.

Энди ФИФА то мамлакат футбол федерацияси биноси ва ҳисоб рақамлари футбол федерацияси вакилларининг тўлиқ назоратига ўтмагунича юқоридаги қарорини ўз кучида қолдиради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию