Фабио Каннаваро: Биз худбин бўлиб, ўз ёшларимизни ривожлантиришимиз шарт

Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро хозирги пайтда хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи италия футболи муаммолари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Биз тўртта Жахон чемпионати кубогини қўлга киритганмиз, бу эса хурматга сазовор. Баъзан биз ўз-ўзимизга катта аҳамият бермаймиз ва бошқа терма жамоаларга хавас билан қараймиз. Лекин шуни эсимиздан чиқармаслигимиз керакки, кўп йиллар улар бизларга хавас ила нигох қаратишган.

Бошқа жамоаларнинг ривожланиш йўлларини кўп таҳлил қиламиз, майдонда ҳам майдон ташқарисида ҳам. ЖЧ-2006даги ғалабамиз, ёшларнинг ривожланишига унча эътибор қаратмасликга олиб келди. Ўйлашимча, Германия термасининг ўйин услубини биз астоидил ўрганиб чиқишимиз керак.

Биз яхши маънода худбин бўлиб, ўз ёшлар терма жамоамизни ривожлантиришимиз шарт. Биз чет элликларнинг натижаларига қарамай, италияликларни танлашимиз керак, - дейди Каннаваро Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!