Фабрегас энди иккинчи

“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас Англия Премьер лигаси 34-турида “Саутгемптон”га қарши баҳсда жамоадоши Диего Костани голли узатма билан таъминлади.

Шу тариқа испаниялик ярим ҳимоячи АПЛда 103-ассистентлигини амалга оширди ва бу борада 102 та кўрстакичга эга бўлган Фрэнк Лэмпардни ортда қолдирди.

Фабрегас энди Райан Гиггзни қувишига тўғри келади. Уэльслик собиқ футболчи шерикларини 162 бор голли узатма билан таъминлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!