Фабрегас премьер-лига рекордини ўрнатди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас кеча бўлиб ўтган “Мидлсбро”га (3:0) қарши баҳсда фаолиятидаги ажойиб натижалардан бирини қайд этди.

Гап шундаки, испаниялик футболчи кечаги учрашувда голли узатмаси билан жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Таъкидлаш керакки, Фабрегас премьер-лигадаги фаолиятида 6та мавсумда 10тадан голли узатма оширган ягона футболчи бўлиб тарихга кирди.

Бу кўрсатгич борасидаги аввалги рекорд Райан Гиггз ва Уэйн Руни каби футболчиларга тегишли эди. Айнан улар фаолиятида 5та мавсумда 10тадан кўп голга ассистентлик қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!