"Фейеноорд" Ван Перси билан амалдаги шартномани узайтирди

Голландиянинг "Фейеноорд" клуби ҳужумчи Робин ван Перси билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 34 ёшли футболчи энди "Фейеноорд" сафида 2018/19 йилги мавсум якунига қадар тўп сурадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ван Перси ушбу жамоа сафига қишки трансферлар даврида келиб қўшилган эди. Ўтган ярим мавсум давомида у Голландия чемпионатида жами 12та учрашувда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 5та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!