Филипе Луиснинг ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши аниқ бўлди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Филипе Луис ЖЧ-2018да иштирок этмайди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра жорий ҳафта “Локомотив”га (5:1) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида жароҳат олган 32 ёшли футболчининг аҳволи жиддий. Шифокорларнинг сўзларига кўра унинг соғайиши учун камида 4-6 ой вақт талаб этилади.

Таъкидлаш керакки, Бразилиянинг яқин орадаги ўртоқлик ўйинларига Филипе Луис ўрнига “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандро чақирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!