Фозил Мусаев ОЧЛ ярим финалига чиққан жамоа дарвозасини ишғол қилди (видео)

Бугун Япония J Лигасида 26-тур ўйинларига якун ясалди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби ўз майдонида "Урава Рэдс" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу мавсум ОЧЛ ярим финалига чиққан "Урава"га қарши баҳснинг 21-дақиқасида Фозил гол киритишга муваффақ бўлди. Рақиб жарима майдони ичида юзага келган саросима ва пала-партишликлардан Мусаев унумли фойдалана олди.

Бироқ якунда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Қуйида ушбу ҳамюртимиз томонидан киритилган голни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!