Галиулин қаҳрамон ёхуд "Тосно" Россия Кубоги финалида! (Фото ва Видео)

 

Россия Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин ҳаракат қилаётган “Тосно” жамоаси сафарда амалдаги мамлакат чемпиони “Спартак” билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида Зе Луиш москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди. Ўйин якунланиши арафасида эса ҳамюртимиз Вагиз Галиулин  гол киритиб, жамоасига умид бағишлади.

Асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмагач, 15 дақиқадан иборат бўлган икки қўшимча таймларга мурожаат этилди. Экстра таймларда ҳам кучлар тенг келди ва пенальтилар серияси тепиладиган бўлди.

“Футбол лотореяси”да эса “Тосно” футболчилари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жумладан, Галиулин ҳам пенальтини аниқ амалгам ошириб, жамоасининг ғалабасига улкан ҳиссасини қўшди.

Энди “Тосно” жамоаси 9 май куни финалда қуйи лига вакили – Курскнинг “Авангард” жамоаси билан тўқнаш келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!